<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Бор бўлинг, бардам бўлинг,
 Талпиниб, чопганларим.
 Севгига тўлиб тошинг,
 Масиҳда топганларим.

[V2]
 Сўзингиз тотли бирам,
 Меҳрингиз дур-у зарим.
 Кўрмангиз дарду, ситам,
 Масиҳда топганларим.

[V3]
 Бирингиз синглим, опам,
 Бирингиз Онам, зорим.
 Худойим азизлари,
 Масиҳда топганларим.

[V4]
 Отамиз кўрди баҳам,
 Шоҳлигин, Ўзин, борин.
 Марҳамат, баракада,
 Масиҳда топганларим.

[V5]
 Раббимиз Руҳи билан,
 Хушхабар элтганларим.
 Завқ олар хизмат қилиб,
 Масиҳда топганларим.

[V6]
 Биродар, акам, укам,
 Ёрдамга чопганларим.
 Чўпону, воиз-бекам,
 Масиҳда топганларим.

[V7]
 Ёлғон ҳаёт эшигин,
 Бир умр ёпганларим.
 Исода ҳаёт топди -
 Масиҳда топганларим.</lyrics>
<title>Масиҳда Топганларим</title>
<author>Улуғбек Абдуҳалимов, Равшан Ҳизиров</author>
</song>